Олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш” ахборот тизими: (ID: 1042)
I. Общие сведения
Организация | Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
Полное наименование проекта | Олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш” ахборот тизими |
Краткое наименование проекта | GraSIS |
Краткое описание проекта | АТ Олий таълим муассасаларининг магистратурасига абитуриентлардан онлайн равишда ЯИДХП ёки magistr.edu.uz сайти орқали аризалар ва ҳужжатларни қабул қилиш, маълумотларни ягона базага жамлаш ҳамда мониторинг қилиш жараёнларини автоматлаштиришга мўлжалланган. |
Тип проекта | Информационная система |
Межведомственная информационная система/ресурс | Да |
Использует персональные данные | Да |
Система/ресурс уже существует и функционирует | Нет |
Юридический адрес организации | Адрес № 1: Тошкент шаҳри Олмазор тумани, 2-Чимбой кўчаси 96-уй |
Ответственные лица за реализацию проекта | ФИО: Alisher Abdullayev Номер телефона: (+998 71) 203-13-14 Email: a.abdullayev@edu.uz |
Основание для создания, совершенствования | Наименование нормативно-правового акта: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони. Номер нормативно-правового акта: ПФ-6269-сон, 24.07.2021 |
Цель, задачи и область применения | Цели: Лойиҳани амалга оширишдан асосий мақсад олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш истагини билдирган абитуриентлардан онлайн равишда ДХМ, ЯИДХП ёки magistr.edu.uz сайти орқали аризалар ва ҳужжатларни қабул қилиш, маълумотларни ягона базага жамлаш ҳамда мониторинг қилиш жараёнларини автоматлаштириш орқали давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантириш, қабул комиссиялари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдан иборат. Мазкур лойиҳани амалга ошириш қуйидаги жараёнларни автоматлаштиришга эришилади: - Вазирлик томонидан белгиланган муддат мобайнида масофа ва вақт бўйича чегараланмаган ҳолда абитуриентлардан ариза ва тегишли ҳужжатларни қабул қилиш; - Республиканинг барча олий таълим муассасалари бўйича магистратурага топширилган аризаларни кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш ва қабул қилиш жараёнларини мониторинги ва статистик кўрсаткичларини юритиш; - Олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш учун топширилган имтиҳонлар натижаларини қайд қилиш; - Магистратурага кириш имтиҳонлари натижаларини эълон қилиш. Задачи: АТнинг вазифалари: - абитуриентларнинг аризаларини қайд қилиш (аризаларни шакллантириш ва тегишли ҳужжатларни илова қилиш); - абитуриентларнинг аризаларини қабул қилиш (ОТМ қабул комиссияси томонидан аризаларни кўриб чиқиш, қабул қилиш ёки рад этиш); - абитуриентларнинг маълумотлар базасини яратиш (республиканинг барча ОТМлари абитуриентларининг ягона маълумотлар базасини яратиш); - магистратура мутахассисликлари ва уларга мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари рўйхатини яратиш; - магистратура қабул квоталарини киритиш (ОТМлар ва мутахассисликлар кесимида магистратура қабул квоталарини шакллантириш); - кириш имтиҳонлари рўйхатини яратиш (мутахассисликларга мос равишда кириш имтиҳонлари рўйхати ва жадвалини шакллантириш); - кириш имтиҳонлари натижаларини қайд этиш (ОТМлар томонидан ҳар бир кириш имтиҳонлари натижаларини шакллантириш); - абитуриентларни талабаликка тавсия этиш (ОТМларнинг қабул квоталаридан келиб чиқиб талабаликка тавсия этилган абитуриентлар рўйхатини шакллантириш); - статистик маълумотлар ва ҳисоботларни яратиш (республика ва ОТМлар кесимида аризалар статистикаси, қабул квоталари, имтиҳон фанлари рўйхати ва имтиҳонлар натижаларини шакллантириш). |
Срок реализации согласно поручению | Дата начала: 01.08.2021 Дата окончания: 04.01.2022 |
II Сведения об основных технических свойствах
Разработчик проектно-технической документации | Oлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
Перечень услуг, переводимых в электронную форму | 1. Олий таълим муассасалари магистратурасига онлайн хужжат топшириш |
Основные подсистемы информационной системы | 1. “Администратор” қуйи тизими 2. “Аризаларни бошқариш” қуйи тизими 3. “Мутахассисликлар ва қабул квоталари ҳақида маълумотларни бошқариш” қуйи тизими 4. “Кириш имтиҳонларини ташкиллаштириш” қуйи тизими 5. “Кириш имтиҳонлари натижаларини бошқариш” қуйи тизими 6. “Статистик маълумотлар ва ҳисоботлар” қуйи тизими 7. “Классификаторлар” қуйи тизими |
Информационные системы | 1. Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ахборот тизимлари 2. Электрон ҳукуматнинг Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) 3. Маълумотномалар ва классификаторлар регистри (cs.egov.uz) ахборот тизими |
Применяемые справочники и классификаторы | 1. cs.egov.uz |
Единый идентификатор используемый в базе данных | 1. ЖШШИР - Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами |
III Сведения о разработке, использовании и выводе из эксплуатации
Пользуется услугами аутсорсинга | Нет |
Разработчик информационной системы | Наименование разработчика: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Подтверждающий документ о начале и завершении процесса разработки: Ўзбеистон Республикаси Президентининг ПФ-6269-сон Фармони |
Экспертиза ГУП «Центр кибербезопасности» | Яқин кунларда келишиш учун киритилади. |
IV Основные сведения о технических показателях серверных оборудований
Размещение серверного оборудования | Адрес: Ўзбекистон Республикаси , 100095 Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 3-уй Тип: Собственный сервер |
Серверная мощность | Процессор: Intel(R) Xeon(R) Gold 6134 CPU @ 3.20GHz Оперативная память (RAM): 32 GB Память (ПЗУ): 1.024 TB Ядро: 16 Поток: 64 |
Операционная система | 1. UBUNTU 2. DEBIAN |
Система управления базами данных | 1. PostgreSQL 13.1 2. Oracle Database 19c |
Наименование прикладного программного обеспечения | 1. Бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими |
Средства защиты | 1. Рақамли видеокузатув тизими 2. Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими 3. Махсус дастурий таъминот воситалари 4. Шахснинг индивилуал характеристикасини ўлчовчи қурилма |
Система бесперебойного питания | 1. Узлуксиз электр энергияси (UPS) 600VA with minimum 30 minutes backup; Minimum of 2-meter power cable. Input AC Voltage for main operation: 240 Volts. Output voltage: 240 Volt AC; Surge protections. |
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш” ахборот тизими
Информация
Номер регистрации: 1042
Дата создания: 27.04.2022, 16:14
Организация: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Ответственные лица за реализацию проекта:
ФИО : Alisher Abdullayev
Номер телефона: (+998 71) 203-13-14
Email: a.abdullayev@edu.uz