Олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш” ахборот тизими: (ID: 1042)
I. Умумий маълумотлар
Ташкилот | Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
Лойиҳанинг тўлиқ номи | Олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш” ахборот тизими |
Лойиҳанинг қисқа номи | GraSIS |
Лойиҳанинг қисқача тавсифи | АТ Олий таълим муассасаларининг магистратурасига абитуриентлардан онлайн равишда ЯИДХП ёки magistr.edu.uz сайти орқали аризалар ва ҳужжатларни қабул қилиш, маълумотларни ягона базага жамлаш ҳамда мониторинг қилиш жараёнларини автоматлаштиришга мўлжалланган. |
Лойиҳа тури | Ахборот тизими |
Идоралараро ахборот тизими / ресурс | Ҳa |
Шахсий маълумотлардан фойдаланади | Ҳa |
Тизим / ресурс мавжуд ва жорий этилган | Йўқ |
Ташкилотнинг юридик манзили | Манзил № 1: Тошкент шаҳри Олмазор тумани, 2-Чимбой кўчаси 96-уй |
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар | ФИШ: Alisher Abdullayev Телефон рақами: (+998 71) 203-13-14 Email: a.abdullayev@edu.uz |
Яратиш, такомиллаштириш учун асос | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони. Норматив-ҳуқуқий асос рақами: ПФ-6269-сон, 24.07.2021 |
Мақсади, вазифалари ва қўлланиш доираси | Мақсадлар: Лойиҳани амалга оширишдан асосий мақсад олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш истагини билдирган абитуриентлардан онлайн равишда ДХМ, ЯИДХП ёки magistr.edu.uz сайти орқали аризалар ва ҳужжатларни қабул қилиш, маълумотларни ягона базага жамлаш ҳамда мониторинг қилиш жараёнларини автоматлаштириш орқали давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантириш, қабул комиссиялари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдан иборат. Мазкур лойиҳани амалга ошириш қуйидаги жараёнларни автоматлаштиришга эришилади: - Вазирлик томонидан белгиланган муддат мобайнида масофа ва вақт бўйича чегараланмаган ҳолда абитуриентлардан ариза ва тегишли ҳужжатларни қабул қилиш; - Республиканинг барча олий таълим муассасалари бўйича магистратурага топширилган аризаларни кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш ва қабул қилиш жараёнларини мониторинги ва статистик кўрсаткичларини юритиш; - Олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш учун топширилган имтиҳонлар натижаларини қайд қилиш; - Магистратурага кириш имтиҳонлари натижаларини эълон қилиш. Вазифалар: АТнинг вазифалари: - абитуриентларнинг аризаларини қайд қилиш (аризаларни шакллантириш ва тегишли ҳужжатларни илова қилиш); - абитуриентларнинг аризаларини қабул қилиш (ОТМ қабул комиссияси томонидан аризаларни кўриб чиқиш, қабул қилиш ёки рад этиш); - абитуриентларнинг маълумотлар базасини яратиш (республиканинг барча ОТМлари абитуриентларининг ягона маълумотлар базасини яратиш); - магистратура мутахассисликлари ва уларга мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари рўйхатини яратиш; - магистратура қабул квоталарини киритиш (ОТМлар ва мутахассисликлар кесимида магистратура қабул квоталарини шакллантириш); - кириш имтиҳонлари рўйхатини яратиш (мутахассисликларга мос равишда кириш имтиҳонлари рўйхати ва жадвалини шакллантириш); - кириш имтиҳонлари натижаларини қайд этиш (ОТМлар томонидан ҳар бир кириш имтиҳонлари натижаларини шакллантириш); - абитуриентларни талабаликка тавсия этиш (ОТМларнинг қабул квоталаридан келиб чиқиб талабаликка тавсия этилган абитуриентлар рўйхатини шакллантириш); - статистик маълумотлар ва ҳисоботларни яратиш (республика ва ОТМлар кесимида аризалар статистикаси, қабул квоталари, имтиҳон фанлари рўйхати ва имтиҳонлар натижаларини шакллантириш). |
Топшириққа мувофиқ амалга ошириш муддати | Бошланиш вақти: 01.08.2021 Якунлаш вақти: 04.01.2022 |
II Асосий техник хусусиятлар ҳақида маълумотлар
Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқувчи | Oлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
Электрон шаклга ўтказиладиган хизматлар рўйхати | 1. Олий таълим муассасалари магистратурасига онлайн хужжат топшириш |
Ахборот тизимининг асосий қуйи тизимлари | 1. “Администратор” қуйи тизими 2. “Аризаларни бошқариш” қуйи тизими 3. “Мутахассисликлар ва қабул квоталари ҳақида маълумотларни бошқариш” қуйи тизими 4. “Кириш имтиҳонларини ташкиллаштириш” қуйи тизими 5. “Кириш имтиҳонлари натижаларини бошқариш” қуйи тизими 6. “Статистик маълумотлар ва ҳисоботлар” қуйи тизими 7. “Классификаторлар” қуйи тизими |
Ахборот тизимлари | 1. Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ахборот тизимлари 2. Электрон ҳукуматнинг Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) 3. Маълумотномалар ва классификаторлар регистри (cs.egov.uz) ахборот тизими |
Амалий маълумотномалар ва классификаторлар | 1. cs.egov.uz |
Маълумотлар базасида ишлатиладиган ягона идентификатор | 1. ЖШШИР - Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами |
III Яратиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш ҳақидаги маълумотлар
Аутсорсинг хизматларидан фойдаланади | Йўқ |
Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи | Яратувчи номи: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ишлаб чиқиш жараёнининг бошланиши ва якунланишини тасдиқловчи ҳужжат: Ўзбеистон Республикаси Президентининг ПФ-6269-сон Фармони |
«Киберхавфсизлик маркази» экспертизаси | Яқин кунларда келишиш учун киритилади. |
IV Сервер ускуналари техник кўрсаткичлари ҳақида асосий маълумотлар
Сервер ускуналарини жойлаштириш | Манзил: Ўзбекистон Республикаси , 100095 Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 3-уй Тури: Шахсий сервер |
Сервер қуввати | Процессор: Intel(R) Xeon(R) Gold 6134 CPU @ 3.20GHz Оператив Хотира (RAM): 32 GB Хотира (ПЗУ): 1.024 TB Ядро: 16 Оқимлар: 64 |
Операцион тизими | 1. UBUNTU 2. DEBIAN |
Маълумотлар базасини бошқариш тизими | 1. PostgreSQL 13.1 2. Oracle Database 19c |
Амалий дастурий таъминот номи | 1. Бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими |
Ҳимоя воситалари | 1. Рақамли видеокузатув тизими 2. Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими 3. Махсус дастурий таъминот воситалари 4. Шахснинг индивилуал характеристикасини ўлчовчи қурилма |
Узлуксиз қувват тизими | 1. Узлуксиз электр энергияси (UPS) 600VA with minimum 30 minutes backup; Minimum of 2-meter power cable. Input AC Voltage for main operation: 240 Volts. Output voltage: 240 Volt AC; Surge protections. |
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш” ахборот тизими
Маълумотнома
Рўйхатга олинган рақами: 1042
Яратилган санаси: 27.04.2022, 16:14
Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар:
ФИШ : Alisher Abdullayev
Телефон рақами: (+998 71) 203-13-14
Email: a.abdullayev@edu.uz